Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг қарздор Ш.У.дан ундирувчи Н.У фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандини моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Арнасой туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ ижро иши қўзғатилган.
Давлат ижрочиси томонидан Қонуннинг 42/1-моддасига асосан МИБ portal дастури орқали қидирув эълон қилинган.
Олибборилган тезкор тадбирлар натижасида, қидирувдаги қарздор Ш.У Арнасой тумани ҳудудидан топилиб, давлат ижрочисига топширилди ва унга нисбатан юритилган қидирув ҳаракатлари тугатилди.
Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Ш.Уга нисбатан жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47/4-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосиберилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати