Жорий йил 6-9 август кунлари Тошкент шаҳрида Армрестлинг спорт тури бўйича ёшлар ва ўсмир қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.
Спортнинг армрестлинг тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасида Арнасойлик Камола Абдураимова ҳам 50 кг вазн тоифада иштирок этиб “Чап қўл” жангида 1-ўрин, “Ўнг қўл” жангида ҳам 1-ўринларни қўлга киритди.
Бир неча йиллардан буён Ўзбекистон, Осиё чемпионатларида фахрли ўринларни қўлга киритиб келаётган Арнасойлик Камола Абдураимовага армрестлинг спорт тури устаси гувоҳномаси ҳам берилди.
Ёшларнинг бу каби Осиё кубогида юқори ўринларни қўлга киритишда мураббий Алишер Ибрагимовнинг катта тажрибаси орқали шогирдлари ўртасида ўтказган машғулотлари бугун ўз натижасини бермоқда.
Мусобақа якуни ғолиб бўлган иштирокчилар диплом ва медаллар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати