Бугун дунёда вирусли гепатит касаллигини юқтириб олиш долзарб муаммолардан бири бўлиб келмоқда.
Шу боисдан ушбу хасталикка чалинган беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, касалликка ташхис қўйиш ва даволаш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Арнасой туман тиббиёт бирлашмасида бутун жаҳон гепатитга қарши курашиш куни мунособати билан Жиззах вилоят юқумли касалликлар шифохонаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўқув семинар ўтказилди.
Мазкур ўқув семинарда патронаж хамширалар томонидан аҳоли орасида вирусли гепатит касаллиги йуқиш йўллари, клиникаси ва олдини олиш чора тадбирлари тўғрисида кенг қамровли тушинтиришлар олиб борилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати