18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақаларни ҳамда парваришлаш нафақасини фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинлаш тизими жорий этилди.
Бунда Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари ёки ОИВ қарши курашиш марказлари томонидан болада ногиронлик аниқланганда дастурий мажмуа орқали ногиронлиги мавжуд бола ва унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармасининг "Пенсия" дастурий мажмуасига юборади. "Пенсия" дастурий мажмуасида инсон омили иштирокисиз автоматик тарзда нафақа тайинланади ва фуқарога СМС тарзда хабар юборилади.
Бу орқали фуқароларнинг идорама-идора юриш каби оворагарчиликлари бекор қилинди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими.