Қуйидаги тоифадаги шахсларга автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади:
✓ - уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
✓ - уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
✓ - меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;
✓ - I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.
___
! Ушбу компенсацияни олиш учун юқорида келтирилган тоифадаги шахслар енгил автомобиль, мотоаравача ёки мотоциклга эга бўлиши ҳамда ундан фойдаланаётган бўлиши керак.
Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинланадиган органларга мурожаат қилишлари мумкин.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими.