Арнасой туманида давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги автомобиль йўллар ҳамда ички йўлларда жорий тамирланиш ишлари ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Чўлқувар маҳалласи ҳудудидаги "Файзли" кўчасининг 0,5 км , "Нурлихаёт" кўчасининг 0,2 км, "Эзгулик" кўчасининг 0,2 км масофадаги жойларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, тумандаги барча маҳаллаларда таъмирталаб бўлиб қолган жами 8,7 км ички йўлларда "Gidro inshoot kafolat" МЧЖ томонидан жорий таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилаётир.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати