27 июнь юртимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланди.
Арнасой тумани «Ёшлар боғида» санага бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Унда жамоат вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар иштирок этишди.
Тадбирда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклаб ўтди.
Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтказилиб Матбуот ва оммавий ахборот воситаларида самарали меҳнат қилган ижодкорларга туман ҳокимининг эсдалик совға ва ташкурномалари тантанали тарзда топширилди.
Шунингдек, “Маҳалла” хария жамоат фонди Арнасой туман бўлими томонидан ҳам тумандаги ОАВ вакиллари тақдирланди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати