Арнасой туманини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, ва аҳолини турмуш даражасини яхшилаш билан боғлиқ 11 та МФЙларда ҳам янги, замонавий маҳалла гузарлари қурилиш тамирлаш ишлари олиб бориляпти.
Жумладан, 4 сектор ҳудуди “Чинобод” маҳалласида янги биноси қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда "Асилбек кафолат қурилиш" МЧЖ томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Мазкур маҳалла бино жорий йилнинг июл ойига фойдаланишга топширилади. Арнасой тумани бўйлаб маҳаллаларда бу каби бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати