Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг 2023-йил 1-июндаги 00012-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Арнасой туман пенсия жамғармаси бўлимида йиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилишда Арнасой тумани ИИБ профилактика катта инспектори, майор Ш.Пардаев ва Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими бошлиғи Т.Қўшмуродов, пенсия жамғармаси ходимлари ҳамда фуқаролар иштирок этди.
Йиғилишда Пенсия жамғармаси тизимида коррупсияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, шунингдек, коррупсиявий ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш кераклиги бўйича ҳар-бир ходимга тушунтириб ўтилди.
Салбий ҳолатлар ва фавқулодда ҳодисалар ҳақида ахборотларни Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига тақдим этиш тартибининг моҳиятини ва аҳамиятини ходимларга тушунтирилиб, жойларда ижросини таъминлаш мақсадида бўлимнинг барча ходимларига етказилди.
???? ☎️72 372-10-44 ☎️ 1140
Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими