Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш нозик хилқат эгаларининг ўзини намоён этишида муҳим аҳамият касб этади.
Бу борада Aрнасой туман ҳокимлигида "Aёллар дафтари"да турувчи аёлларга психологик кўмак кўрсатиш мақсадида "Aёл-Aллоҳни мўжизаси" мавзусида семинар-тренинг машғулоти ўтказилди.
Мазкур семинар-тренингда Президент таълим муассасалари агентлиги Арансой тумани ихтисослаштирилган мактаб психологи Орзугул Пардаева томонидан аёлларнинг ўзлигини англаш, руҳий зўриқиш холатидан чиқариш ҳамда ҳаётда кутишларсиз яшаш бўйича тавсиялар берилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати