Aрнасой тумани спорт мактабида спортнинг дзюдо тури бўйича 2008-2009-йиллар ҳамда 2010-2012-йиллар ўртасида туғилган ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур чемпионатда Жиззах вилояти туманларидан келган 300 нафардан ортиқ ортиқ ёш полвонлари иштирок этишди. Ушбу мусобақа қизғин бахсларга бой бўлди.
Ўтказилган спортнинг дзюдо тури бўйича вилоят чемпионатида Арнасой тумани ёш полвонлари муносиб иштирок этиб ўз вазин тоифаларида ғолиб ва совриндорга айланишди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати