Арнасой тумани 4-сектор худудида ўтказилган "Сўнги қўнғироқ" тадбирида танлов ғолиблар тақдирланди.
2022-2023 ўқув йили якунланиши муносабати билан Арнасой тумани 4-сектор худудидаги 11-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Сўнги қўнғироқ” тадбир бўлиб ўтди.
Унда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва туман мактабгача ва мактатаб таълими бўлими мудири Шоҳруҳ Зулфиқоровлар қатнашиб, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек тадбир давомида энг яхши ўқитувчилар ва спорт соҳасида ҳамда мактабни аъло баҳоларга тамомлаган ўқувчилар диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати