2022-2023 ўқув йили якунланиши муносабати билан Арнасой тумани 1-сектор худудидаги 6 ва 15-сонли умумтаълим мактабларида ҳам “Сўнги қўнғироқ” тадбир бўлиб ўтди.
Унда ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси Дилшод Мирзаахмедов, Арнасой туман ҳокими ўринбосари Шавкат Кенжабоев ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Шоҳрух Зулфиқоровлар иштирок этди ва давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек тадбир давомида “Щёлково Агрохим-Ўзбекистон” Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси раҳбари Мирзаев Анвар Холбоевич Чўлқувар МФЙдаги 6,15-сонли умумтаълим мактабларининг 11-синф онатили адабиёт фанидан иншолар танлови ва 7-синф ўқувчилари рустили фанидан диктанд ёзиш бўйича ўтказилган танловда ғолибларини муносиб равишда тақдирлади.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати