Ҳар бир ҳудуддаги ижтимоий-моддий жиҳатдан давлатнинг ёрдамига муҳтож бўлган ёшларни рўйхатини шакллантириш ва уларни вилоят, туман, шаҳар ҳокимларига шунингдек, сектор раҳбарлари ва ташкилот раҳбарларига бириктириш, муаммоларни ечимини излаш, ғамхўрлик қилиш ва доимий қўллаб-қувватлаш бўйича жойларда самарали ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Арнасой туман Қўриқлаш бўлими бошлиғи капитан Ориф Саидқулов ўзи бириктирилган ёшлар билан учрашди.
Мазкур учрашувда давомида Арнасой туман Қўриқлаш бўлими бошлиғи капитан Ориф Саидқулов Бобур МФЙ “Ўрикли” кўчада яшовчи ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган Назарова Марям билан юзма-юз мулоқотда бўлди. Мулоқот жараёнида фуқаро Назарова Марям бир неча йиллардан буён кўриш қобиляти секинлашиб тиббиётга муҳтожлиги сизила бошлаган. Арнасой туман кўп тармоқли марказий поликлиника окулист врачи назоратида туради.
Назарова Марям касаллиги мураккаб бўлганлиги, туман миқёсида даволаниш имконияти йўқлиги сабабли Арнасой туман Қўриқлаш бўлими бошлиғи капитан Ориф Саидқулов кўмаги асосида Тошкент шаҳридаги кўз касалликларини даволовчи “Шифо нур” клиникасига юборилди.
Айтиш жоиз Арнасой туман Қўриқлаш бўлими бошлиғи капитан Ориф Саидқуловга 17 нафар ёшлар бириктирилган бўлиб, айни дамда улар билан учрашувлар ўтказилиб амалий ёрдамлар бериб келинмоқда.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати