Арнасой туманида хизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини- шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган бозор ислохотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда хизмат- кўрсатиш сохасининг ролини оширишга катта таьсир кўрсатади. Хизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта кисмини хаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради. Натижада, 2023 йил январ-март ойларида хизматлар ишлаб чикариш ҳажми 41,0 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115.4 фоизни ташкил этди.
Арнасой туман статистика бўлими бошлиги
З.Рискулов