Маҳаллалардаги маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда ёшлар етакчисининг фаолияти сектор раҳбарининг эътиборидаги асосий масалалардан бири ҳисобланади.
Бугун Арнасой тумани 4-сектор раҳбари Хусниддин Умуров сектор ҳудудидаги Бўстон маҳалласида бўлиб, маҳалладаги 5 лик фаолияти билан танишди.
Масъулларнинг бажарган ишлари муҳокама қилиниб, Aёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"дагиларга амалий ёрдам ва субсидия ажратилиши, жиноятчилик ва ажримларнинг олдини олиш ҳамда маҳалладаги ҳар бир хонадонни чуқур ўрганган ҳолда уларнинг муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш, раҳбариятга таклифлар бериш борасида сектор раҳбари томонидан муҳим топшириқ ва тавсиялар берилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати