Бугун Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов бинолари мавжуд бўлмаган Маҳалла фуқаролари йиғинлари учун давлат дастури асосида бунёд этиладиган янги “Маҳалла биноси” қурилиш ишлари бўладиган жойлар билан танишди.
Хусусан, туман раҳбари Дўстлик маҳалласида замонавий кўринишда қуриладиган маҳалла биносининг майдонини кўздан кечириб, маҳалла раислари ҳамда мутасаддиларига қурилиш юзасидан тавсия ва топшириқлар берди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати