Айни кунларда жойларда секторлар раҳбарларининг секторлар кесимида аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.
Арнасой тумани 4-сектор раҳбари, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Хусниддин Умуров ташаббуси билан Халқ қабулхонаси Арнасой тумани бўлими мудири Бекмурод Норовлар биргаликда 4-сектор ҳудудида жойлашган Бахтли маҳалла фуқаролари билан сайёр қабул ўтказишди.
Мазкур сайёр қабулда аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб бериш, электр энергияси таъминоти, интернет тармоғи каби аҳоли мурожатлар тингланди.
Қабул давомида 2 таси жойида бартараф этилди. Ўрганилиши лозим бўлган 8 та мурожаатларни ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқ ва тавсиялар берилди.
Бу каби сайёр қабуллар жойларда давом этмоқда.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати