Аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада ошириш, уларни қийнаб келаётган муаоммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Чўлқувар МФЙда туман ҳокими Хуршид Алимарданов иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабул жараёнида Чўлқувар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолиси томонидан оқарсув, уй-жой кадастр ҳужжатлари, моддий ёрдам, алимент тўлови, соғликни сақлаш, уй-жой таъмири, тадбикорлик каби 15 та мурожаатлар эшитилди.
Жумладан, қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг 5 та жойи ҳал этилиб, 3 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этиладиган 7 мурожаатлар назоратга олинди.
Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати