Янги Ўзбекистонни барпо этишда фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида ҳар бир МФЙда бешлик тузилмалари (МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари) мувофиқлаштирилган ҳолда иш фаолиятларини олиб боришмоқда.
Бу эса ўз навбатида Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг истак хохишлари ва муаммолари ўз маҳалласида ечим топишига имкон яратилмоқда.
Маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни асосан хотин-қизлар билан боғлиқ муаммолар ташкил этади. Мавжуд аниқланган муаммоларни тизимли равишда аниқлаш ва жойида ҳал этиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш борасида туманда бир мунча ишлар амалга оширилмоқда.
Хотин-қизлар фаолларининг иш самарадорлигини ошириш мақсадида Арнасой тумандаги илғор иш тажрибаларига эга хотин-қизлар фаоллари фаолиятини ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда юқори натижаларга эришган хотин-қизлар фаоллари иш фаолияти ўрганилди, таклиф ва тавсиялар берилди. Хотин-қизлар фаоллари ўзларини қизиқтирган саволлар ва муаммоли вазиятларга биргаликда ечим изладилар.
Семинарда маҳаллаларда ташкил этилган соғломлаштириш марказлари, фолклор этнографик дасталари ва тиббиёт ходимлари ўз чиқишлари ва кўргазмалари билан иштирок этишди.
Семинар сўнгида фаол иштирок этган хотин-қизлар фаоллари рағбатлантирилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати