Жорий йилнинг 5 май куни https://t.me/Kusherbayevga_murojaat ижтимоий тармоғида жойлаштирилган “Иш ҳақимни ундириб беришингизни сўрайман” сарлавҳаси остида фуқаро Бахтиёр Джураев мурожаат эълон қилинган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди.
Ушбу хабарда, мурожаатдан сўнг, Жиззах вилояти, Арнасой туманидаги "Арнасой Агросервис" МТП дан суд буйруғига асосан иш ҳақини ундириб беришни билдирилган.
Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Арнасой туман бўлими иш юритувида, ФИБ Дўстлик туманлараро судининг 18.04.2022 йил кунги суд буйруғига асосан қарздор Арнасой “Агросервис” МТП МЧЖ хисобидан Д.Жўраев фойдасига 11.075.000 сўм иш хақи ундириш тўғрисидаги ижро хужжати бўлим иш юритувига 21.04.2022 йил куни келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарор нусхалари томонларга юборилган.
Қарздорларнинг мулкий ҳолатини текшириш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга кўра карздор Арнасой Агросервис МТП МЧЖ номидаги мол-мулклари ва банкдаги хисоб рақамларига банд солинган.
Ижро иши ундирувчи Б.Джураевнинг 24.11.2022 йилдаги аризасига асосан Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан иш юритишдан тугатилган.
Келгусида ижро ҳужжатини қайта ижрога топширилган тақдирда ижро ҳаракатлари давом эттирилиши маълум қилинади.
Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси