Бугун туманимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жойларда туман ҳокими томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар анашулар жумласидандир.
Бугун Гулбаҳор маҳалласида Арнасой тумани ҳокими Хуршид Алимарданов томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда тегишли ташкилот, корхоналар ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан даволаниш учун йўлланма, ўқув курси очиш, тоза ичимлик суви, ногиронлик нафақаси, паспорт олиш каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.
Мурожатларнинг қарийб 30 фоизи жойида ҳал этилди. Муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан туманнинг тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилди. Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати