Хабарингиз бор жорий йилнинг март ойида Арнасой туманида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтган эди. Мазкур мусобақада тумандаги умумтаълим мактаблари орасидан 20 сонли умумтаълим мактаби жамоаси 1 ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган эди.
Бугун ушбу мусобақанинг вилоят босқичи ўтказилди. Мусобақада Арнасой тумани 20 сонли умумтаълим мактаби “Чақмоқ” жамоаси фаол иштирок этиб фахрли 2-ўринни қўлга киритди.
Мусобақада ғолиб бўлган иштирокчи жамоалар қатори 20 мактаб жамоаси иккинчи даражали диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати