Бугун Арнасой тумани 1-сектор ҳудудига қарашли Гулбаҳор МФЙ 17-умумтаълим мактабида педагоклар жамоаси ўртасида Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясига бағишлаб тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Н.Ашуров, 17-умумтаълим мактаби директори Р.Суванқуловлар сўзга чиқиб, Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, соҳага доир муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритди.
Шунингдек, асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги таъкидлади.
Арнасой туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати