Бугун Арнасой тумани 1-сектор ҳудудига қарашли Чўлқувар МФЙ 1-сонли Оилавий поликлиникада Республика, вилоят ҳамда туман тиббийёт ходимлари маҳалла аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказди.
Мазкур тиббий кўрик давомида соғлом овқатланиш тушинтирилди ва 500 нафар ортиқ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. 221 нафар фуқароларда турли касалликлар аниқланди. Беморларнинг касаллик турларига қараб дори-дармон ва даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги таъкидлади.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати