Арнасой туман Мажбурий ижро бюросида Ўзбекистон Республикасининг Янгиланаётган Конституцияси мазмун моҳиятини тарғиб қилиш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тарғибот тадбирида Арнасой туман Мажбурий ижро бюроси бошлиғи 1-даражали юрист Ш.Эркабоев, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати С.Назаровлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Янгиланаётган Конституцияси мазмун моҳиятини батафсил тушинтириб бердилар.
Асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги “Конституцияси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги, ушбу Қонун умумхалқ референдумида овозга қўйилиши ва ана шу Референдум жорий йилнинг 30 апрель, якшанба кунига белгиланганлиги ва унда ҳар биримиз иштирок этиб ўз фуқаролик бурчимизни бажармоғимиз лозимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.
Арнасой туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати