Бугун эрта тонгдан «Хавфсиз ҳаёт учун» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.
Арнасой туманида аҳолини оммавий спортга жалб қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Бобур МФЙ Н.Холмуродов кўчасидаги туман Ахборот кутубхона маркази, туман марказининг шоҳ кўчаси, Олтин водий МФЙ А.Навоий кўчалари бўйлаб 500 дан ортиқ фуқаролар иштирокида "Хавф ҳаёт учун" шиори остида пиёда юриш марафони бўлиб ўтди.
Унда Арнасой туман ҳокимлиги, туман ИИБ, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, туман Прокуратураси, Давлат солиқ инспексияси ходимлари, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Халқ қабулхонаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш туман бўлими, тумандаги умумтаълим мактаби ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда корхона ва ташкилот ходимлари иштирок этишди.
Арнасой туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати