Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада Арнасой туманидаги Арнасой туманининг “Янги Бўстон” маҳалласида чиқиндилар 2023 йил ҳисобидан бир кун келиб олиб кетилгани, ушбу тумандаги “Тоза ҳудуд” ташкилотининг фаолияти фуқароларнинг норозиликларига сабаб бўлаётгани таъкидланган.
Ушбу тарқалган хабар бўйича Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ўрганиш ишларини олиб борди.
Арнасой тумани “Тоза худуд” ДУК бугунги кунга келиб "Айдар экосфера" МЧЖ бўлиб ўзгарганлиги ва тумандаги барча маҳаллаларда тўпланиб қолган чиқиндилар график асосида олиб чиқиб кетилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда Арнасой тумани Янгибўстон МФЙда аҳоли томонидан чиқарилаётган қаттиқ ва маиший чиқиндилар бартараф этилиб, график асосида иш фаолиятини олиб бормоқда.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати