Арнасой тумани ички ишлар бўлими шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги фахрийлар кенгаши аъзоси, ички ишлар вазирлиги касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари билан учрашув ташкил ўтказилди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги касба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари, юридик фанлари доктори профессор, истефодаги полковник Абдуғаффор Саттаров, вилоят ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник Ботир Муродов, вилоят ички ишлар бошқармаси ММИ ва КБТ хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Фурқат Жаббаровлар билан соҳа оид фикр мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги "Ички ишлар органларини хақчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-10 сонли қарор мазмун моҳияти шахсий таркибга тушунтирилди.
Тадбирдан сўнгида фахрийларга эсталик совғалар ва китоблар топширилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати