Бугун ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар туп замирида аҳоли манфаатлари ва фаровон турмуш-тарзи ётади. Бир сўз билан айтганда инсонга эътибор маҳалладан бошланиб бугун барча раҳбарлар жойларда халқнинг дарди билан ҳамнафас бўлиб уларнинг муаммоларига ечим топиб келмоқда.
Арнасой тумани 4-сектор раҳбари Хусниддин Умуров Бахтли МФЙда махалла раиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси билан учрашди. Учрашувда "Аёллар дафтар" 4-босқичи шакллантирилиши, ёшларни "Ёшлар дафтар" жамғармаси орқали қўллаб-қувватлаш, маҳалла биноси атрофини ободонлаштириш маҳаллада яшовчи аҳолига қулай имкониятлар яратиш ва уларни тадбиркорликка йўналтириш каби масалаларни муҳокама қилиб амалга оширилиш лозим бўлган лойиҳалар билан танишди ва тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизматми