Маълумки, бу йил қиш анча совуқ бўлганлиги энергетика тизимидаги муаммоларни яққол кўрсатиб қўйди. Хусусан, электр энергияси ва табиий газ ҳамда ичимлик сувини етказиб беришда айрим эскирган воситалари истеъмол талаби даражасида эмаслигини кўрсатди. Энергетика тизимларини трансформация қилиш ўз навбатида маблағга бориб тақалади.
Электр энергияси ва табиий газ ҳамда ичимлик сувидан фойдаланиб, пулини тўлашга келганда бўйин товлаб юрган юридик ва жисмоний шахслар ҳам топилади.
Бугунги кунда Бюронинг Арнасой туман бўлими томонидан электр энергияси ва табиий газ ҳамда ичимлик суви истеъмолчиларидан қарз ундирувлар билан боғлиқ ижро ишлари алоҳида назоратга олинган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга юзага келган қарздорликларини доимий равишда тўлаб бориш, акс холда қонунчиликда назарда тутилган таъсир чоралари кўрилиши мумкинлиги юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилади.
Бюронинг Арнасой туман бўлими томонидан юридик ва жисмоний шахслардан ижро хужжатларига асосан жорий йилда ой бошидан 13 феврал кунига қадар электр энергиясини қарздорлиги учун фуқаролардан 18 млн 943 минг сўм амалда ундирилган бундан ташқари табиий газ фойдасига 2 млн 500 минг сўм ҳамда ичимлик суви учун 7 млн 781 минг сўм амалда ундирилишига эришилган.
Хозирда Бюронинг Арнасой туман бўлими томонидан ижро харакатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади.
Бюронинг Арнасой туман бўлими