Хайр ва саҳоват, яъни муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзиш, инсонпарварлик ҳар бир шахс учун энг олий сифатлардан бири ҳисобланади. Қадимдан меҳр-оқибатли бўлган халқимиз бугун ҳам ана шу муаззам қадриятини яна бир бор барчага намоён қилмоқда.
Айниқса, жойларда ўз сайловчилари билан бўлган учрашувларда ҳам фидоий депутатларимиз томонидан аҳолига амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Халқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати Раъно Тўрабаева “13 Абай” сайлов округи сайловчилари билан навбатдаги учрашувни ўтказди.
Мазкур учрашувда аҳоли муаммоларига эътибор қаратиш билан бир қаторда Зарафшон МФЙдаги “Тикланиш” кўчасининг нотурар биносида яшовчи Зулхумор Имяминова ва “Қозогистон” кўчасида яшовчи Нуриддин Болтаевларнинг хонадонида фарзандлари учун қишки кийим-кечаклар ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Бу каби меҳр-оқибат ортида инсонпарварлик, эзгулик каби юксак фазилатлар ётади.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати