Арнасойлик 3 нафар спортчи ёшлар “Жаҳон кубоги” чемпионатида кумуш ва бронза медалларни қўлга киритди.
Андижон вилоятида спортнинг “USMANOV COMBAT SYSTEM” тури бўйича жаҳон кубоги чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур мусобоқада Жиззах вилояти Арнасой туманидаги “ZAYNIDDIN_FIGHT” спорт клуби ёшларидан 3 нафар спортчи ёшлар иштирок этиб, 1 та бронза ва 2 та кумуш медалларга сазовар бўлди.
Жумладан Очилов Саддам 3-ўрин, Давлетов Давлат 2-ўрин ҳамда Жаҳонгир Раҳматов 2-ўринларни қўлга киритишди.
Шунингдек, Жаҳон кубогида ғолиб бўлган арнасойлик спортчи ёшлар Ёшлар ишлари агентлиги Арнасой туман бўлими томонидан муносиб тақдирланди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати