Жорий йилнинг 17-18 ноябрь кунлари мактаб ўқувчилари ўртасида «Тиғ» ва «Давомат» тадбирлари ўтказилди.
Арнасой туман Болаларни химоя килиш шуъбаси, туман ИИБ, туман Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Халқ таълими бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой тумани бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган рейд давомида дарсларни сабабсиз қолдирган 8 нафар ўқувчи аниқланди.
Шунингдек, ота-оналар назорати ва қаровсиз қолган 13 нафар ўқувчилар аниқланиб, улар кенг тушинчалар бериб ўтилди. Рейд натижасида сабабсиз дарсларда қатнашмаётган, назоратсиз қолганлиги аниқланган ўқувчиларнинг ота-оналари ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларининг йиғилишларига жалб этилиб, ҳолат юзасидан муҳокама қилинди.
Шу ўринда барча ота-оналардан фарзанд тарбиясига масъулият билан ёндашишларини, фарзандлари уйдан чиқаётганда унинг сумкасида ва ёнида ўткир тиғли жисмлар мавжуд эмаслигини кўздан кечиришни, мактабга ўз вақтида бораётганини назоратга олишларини сўраб қолинади.
Зеро, болаларнинг бугуни бизнинг келажагимиз, уларнинг тарбиясига доимий эътибор эса ота-оналарнинг қонуний бурч ва мажбуриятлари эканлигини яна бир бор эслатиб ўтади.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати