Арнасой тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, ўқувчиларнинг таълим олиши учун яратилган шароитлар, муассасадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни депутатлар томонидан ўрганилди.
Жумладан, Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутатлари Армамат Ражабов, Матлуба Конаева, Ортиқ Амаковлар биргаликда Янгибустон МФЙдаги 2 ва 14 сонли умутаълим мактаблари, Шодлик, Нихол Давлат мактабгача таълим муассасалари ва нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасалари, ҚВП ва ижтимоий дорихонларнинг куз-киш мавсумига тайёргарлиги, қозонхоналарнинг ишлаши ва иситиш тизимининг ҳолати ўрганилиб, қайд этилган камчиликларни бартараф этиш борасида таклиф ва тавсиялари бериб ўтди.
Ушбу ижтимоий объектлар фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Умид Мирзаев
Арнасой туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати жамоатчи ходими