Бугун барча ҳудудлардаги долзарб мавзуларда бири бу – куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси қандай? Аҳоли иситиш тизимларидан қандай фойдаланмоқда? Ижтимоий соҳа объектлари бу борада камчиликлар тўлиқ йўлга қўйилганми? каби саволлар юзасидан жойларда кенг жамаотчилик ҳам ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.
Албатта, иситиш тизимларига масъул бўлган мутасаддилардан ташқари жамоатчилик назорати ҳам йўлга қўйилиб Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати Рустам Нурматов ва “Адолат” СДП Арнасой туман Кенгаши раиси Шавкат Худойқуловлар биргаликда Арнасой тумани Чинобод МФЙдаги 12 умумтаълим мактабидаги иситиш тизимларини кўздан кечирди.
Арнасой туманида ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати борасида жамоатчилик нажорати кенг йўлга қўйилиб, бу борадаги аниқланган камчиликлар мутасаддилар билан биргалик бартараф этилмоқда.
Умид Мирзаев
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот
хизмати жамоатчи ходими