Арнасой туман Халқ таълими бўлимида тумандаги умумтаълим мактаби директорлари ва маънавий маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари ўртасида “Маърифат соати” ва "Оила Маънавият қўрғони" мавзусида тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Гулчеҳра Шахобиддин қизи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахриддин Зухриддинов, Муҳаррам Абдуҳалилова, Ўзбекистон давлат драма театри актёри Изроҳат Муродова, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандалари Дилноза Атахўжаева, Олим Мирзаев, Мирқосим Жалоловлар иштирок этишди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати