Арнасой туман ҳокимлиги катта конференциялар залида “Маънавият фестивали” доирасида катта гала концерт бўлиб ўтди.
Мазкур концерт аввалида Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов сўзга чиқиб, “Маънавият фестивали” доирасида ўтказилаётган ушбу концерт дастурлари юртбошимиз томонидан аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун ташкил этилганлигини қайд этиб ўтди.
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилган “Маънавият фестивали”да таниқли эл севган хонандалар иштирок этишди.
Мазкур концерт дастурида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Гулчеҳра Шахобиддин қизи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дулфуза Рахимова, Бахриддин Зухриддинов, Муҳаррам Абдуҳалилова, Ўзбекистон давлат драма театри актёри Изроҳат Муродова, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандалари Дилноза Атахўжаева, Олим Мирзаев, Мирқосим Жалолов, Абдулла Раҳимжонов, Феруз Норматов, Суннатилла Дўстов, Сурхон гуруҳи солисти Тўлқин Файзиев, Ўзбек миллий эстрадасининг ёрқин юлдузи Азиз Ражабий, Абдували Ражабов, Ниҳол давлат мукофати совриндори Шоҳсанам Ҳолмирзаевалар ўзларининг куй-қўшиқ ва ижролари билан йиғилганларни ҳушнуд этишди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати