Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг фаолиятини самарали ташкил этиш, хотин-қизлар ва оилаларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш йўналишида белгиланган вазифаларни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Энг намунали бошланғич ташкилот-2022” танловинининг туман босқичини ўтказилди.
Мазкур танлов Арнасой туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ташкилотларидаги бошланғич ташкилотлари томонидан 44 нафар номзодларнинг хужжатлари қабул қилиниб, ҳакамлар хайяти томонидан кўриб чиқилди.
Танловда “Энг намунали бошланғич ташкилот-2022” танловида туман туман ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими Гулзода Хайдарова, Туман ҳокимлиги диний-маърифий ишлар бўйича мутахассис Ғулом Сайдуллаев, туман “Оқила аёллар ҳаракати” раиси Фарида Бастамова, Халқ таълими бўлими маънавий-маърифий масалалар бўйича мутахассиси Наргиза Нарзуллаева ва О.Водий МФЙ хотин-қизлар фаоли Ойсара Эргашевалар иштирок этдилар.
Танлов давомида ҳакамлар ҳайъати томонидан савол- жавоблар ва қилинган ишларини асословчи ҳужжатлар кўриб чиқилиб бахоланди. Низом асосида номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, “Энг намунали бошланғич ташкилоти” номинацияси бўйича Арнасой туман Халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумтаълим мактаби бошланғич ташкилот аъзоси Қодирова Нодира Тошқуловна ҳамда туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 1-сон “Ғунча” мактабгача таълим бошланғич ташкилоти аъзоси Носирова Хулкар Исмат қизи вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмаларни қўлга киритишди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати