Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Чўлқувар МФЙда Маданият карвони ва “Маънавият фестивали” доирасида маданий-маърифий ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Гулчеҳра Ибрагимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Қозиева, Меҳмонали Салимов, Ўзбекистон давлат драма театри актёри Изроҳат Муродова, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандалари Дилноза Атахўжаева, Олим Мирзаев, Мирқосим Жалоловлар ўзларининг куй-қўшиқ ва ижролари билан йиғилганларни ҳушнуд этишди.
Шунингдек, тадбирда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов, Республика Маънавият ва марифат маркази ҳамда Жиззах вилоят Халқ таълими бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати