Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг маънавиятини янада юксалтиришга қаратилган “Бешта муҳим ташаббус олимпиадаси”нинг “Қувноқлар ва зукколар” йўналиши бўйича иккинчи мавсуми Aрнасой тумани маданият марказида ўтказилди.
Тадбирда тумандаги О.Водий, Дўстлик ва Чўлқувар махалла фуқоролар йиғинлари жамоалари қатнашди.
Хакамлар томонидан қўйилган баллар асосида 1-ўринни Дўстлик МФЙ Диамонд жамоаси, 2-ўрини Чўлқувар МФЙ жамоаси 3-ўрини О.Водий МФЙ жамоаси қўлга киритди.
Арнасой туман хокимли Ахборот хизмати