Арнасой туман 2-сектор ҳудуди бўлган Чинобод маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ўртасида сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда Жиззах вилоят прокурори ўринбосари М.У.Хўжамқулов, Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси бошлиғи Б.У.Узоқов, Арнасой туман ҳокими 1-сектор раҳбари Х.Алимарданов, туман прокурори 2-сектор раҳбари Х.Газиев, вилоят бошқарма ва туман ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сайёр қабулда Чинобод маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси ўртасида ўтказилган сайёр қабулда 45 нафарга яқин фуқаролар иштирок этиб, қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ёрдам, кредит, субсидия, тиббий ёрдам каби 39 та аҳоли мурожаатлари тингланди.
Жами келиб тушган 39 та мурожаатларнинг 25 таси жойида хал этилган бўлса, 14 та мурожаат алоҳида назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилот ва идораларга топшириқлар берилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати