Республикамизда 20 октябрдан бошлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Долзарб 40 кунлик» бошланди.
Шу муносабат билан Арнасой туманида ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Долзарб 40 кунлик» кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.
Кўчат экиш ва парваришлаш ишларини ташкил этиш, табиий иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш учун тажрибали мутахассислардан гуруҳлар шакллантирилди.
«Долзарб 40 кунлик» учун кўчатчилик хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу мавсумда экиладиган кўчатлар захираси яратилди.
Автомобил йўллари бўйларига манзарали дарахт ва буталар ҳамда терак қаламчаларини экишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
«Долзарб 40 кунлик» кузги кўчат экиш мавсуми жорий йил 1 декабргача давом этади.
Арнасой туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати