Бугунги кунда ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратиш борасида республикамиз бўйлаб самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Шу боис Арнасой туманида Ўзбекистон “Кўзи ожизлар” ва ногиронлар жамияти Арнасой туман бўлими ва Арнасой туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими иштирокида уйда ётиб қолган 1-гуруҳ ногиронлиги бор ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлар ҳолидан хабар олинди.
Ташриф давомида 4 нафар 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган кўзи ожизлар Арнасой туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан овоз чиқарувчи тиббий тонометрлар билан таъминланди.
Жумладан, Арнасой тумани Зарафшон МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Алефтина Григорева, Олтин водий МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Уразгул Абдурашидова, Бобур МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Ғайбулло Раматов ҳамда Чўлқувар МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Шариф Жумановлар каби фуқароларга овоз чиқарувчи тиббий тонометр берилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати