Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Янгибўстон маҳалласида “Прокурор ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.
Мазкур учрашувда Арнасой туман прокурори ўринбосари Мирзарахим Отақулов, туман МИБ бошлиғи Шавкат Эркабоев, туман ҳокими ўринбосари Шавкат Кенжабоев ва Янгибўстон МФЙ раиси Гулсун Абдуллаевалар билан маҳалла ёшлари самимий мулоқотда бўлиб, ўз таклиф ва мрожаатларини билдиришди.
Жумладан ушбу учрашувда ёшлар томонидан келиб тушган 8 та мурожаатларнинг 4 таси жойида қаноатлантирилди. Муддат талаб этиладиган 4 та мурожаатлар назоратга олинди.
Ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва масалалар ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати