Арнасой туман Баркамол авлод болалар маркази ва Арнасой туман Ногиронлар жамияти ижтимоий химояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида ўзаро шартномалар тузилди.
Эндиликда Арнасой туман Баркамол авлод болалар марказида ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бор хотин-қизлар малакали тажриба эга мутахассислар томонидан тикувчиликнинг сир-асрорлари ўргатиб борилади.
Ҳамкорлик асосида ташкил қилинган ногиронлиги бўлган хотин-қизларни касбга йўналтириш жамият ўз ўрнига эга бўлиш йўлида қиланаётган сайи ҳаракатлардан биридир-дейди, Арнасой туман Ногиронлар жамияти раиси Саидова Наргизахон Хамиджоновна. – Боиси яратилаёт бу каби имкониятлар юртимизда ноигиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларга амалий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати