Бугун Арнасой туман хокимлиги мажлислар залида Ҳалқ депутатлари туман кенгаши депутатлари Усмон Қўқонов, Рустам Нурматов, Арнасой туман Мактабгача таълим бўлими мудири Шохруҳ Зулфиқоров ҳамда мактабгача таълим бўлими ходимлари иштирокида "Ўзбекистон Республикасининг Консититуциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонуни лойихасининг умумхалқ мухокамаси юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Конституцияга ўзгартириш киритиш юзасидан фуқаролар томонидан таклифлар ва муносабатлар билдиришди.
Шунингдек, Президентимиз томонидан конституциявий ислоҳотларнинг бугунги кундаги заруратига қисқача тўхталиб, давлат ва жамиятда инсоннинг ўрни, давлат ва жамият фаолиятидаги устувор сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий ва маънавий-гуманитар тамойиллар, аҳоли фаровонлиги ҳамда жамият ва давлат тараққиётини таъминлашда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамиятини аниқлаб олиш давр тақозоси ҳисобланишини қайд этилди.
Янгиланаётган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозим эканлиги маърузачилар томонидан йиғилганларга тушинчалар берилди.
Наргиза Омонова
Арнасой туман Мактабгача таълим бўлими методисти