Аввал хабар берганимиздек, Республикамиз бўйлаб “Ички ишлар вазири кубоги”нинг волейбол тури бўйича спорт мусобоқалар худудлар кесимида ўтказилган эди.
Уюшмаган ёшлар ўртасида иқтидорли ва истеъдодли ёшларни селекция қилиш орқали профессионал спортга жалб этилишини таъминлаш юзасидан ўтказилган спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги”нинг вилоят босқичи ўтказилди.
Мазкур мусобақада вилоятнинг барча туманларидан кенгалан жамоалар иштирок. Спортнинг волейбол тури бўйича ўтказилган мусобақа жамоалар ўртасида қизғин ва муросасиз кечди.
Ушбу мусобақада Арнасой тумани “Ғолиблар” жамоаси ёшларининг қўли баланд келиб 1-ўринни эгаллади.
Мусобақа якуни ғолиб бўлган жамоалар медаллар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати