Оилалар тинчлигини асраш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ўзининг ижобий самарасини бериб, Арнасой тумани ажримлар сони камайишига эришилмоқда.
Арнасой туман ҳокимлиги мажлислар залида “Биз оилавий ажримга қаршимиз” номли оилалар қабули ўтказилди.
Мазкур қабулда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва сектор раҳбарлари, Арнасой туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман пенсия жамғармаси, туман ижтимоий хизматлар маркази, туман кадастр бўлими, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарлари ҳамда ажрим ёқасидаги турган 6 нафар оила вакили ва хотин-қизлар иштирок этди.
Тадбирда жойларда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши профилактик тадбирларни кучайтириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида ишлар самарадорлигини ошириш масалалар қайд этиб ўтилди.
Мазкур қабулда 1 нафар оила яраштирилиб, 10 нафар хотин-қизларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган 11 та мурожаатлар ижроси масъуллар томонидан назоратга олиниб, тегишлилиги бўйича ташкилот раҳбарларига юклатилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахброт хизмати