“Аёллар дафтарига”га киритилган хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 250-сонли, 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг 2021 йил 30 декабрдаги 8-сонли йиғилиш баёнига асосан ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга манзилли тарзда кўмаклашиш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли ҳамда 2022 йил 31 мартдаги 145-сонли қарорлари раҳбарлик ижро учун қабул қилинсин.
- “Аёллар дафтарига” га киритилган ва бир марталик моддий ёрдам бериладиган хотин-қизлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов
“Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Аёллар дафтари” рўйхатидаги (3-тоифа-боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар) ҳамда (6-тоифа-қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар) 222 нафар хотин-қизларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари, яъни 1 080 000 (бир миллион саксон минг) сўмдан жами 239 760 000 (икки юз ўттиз тўққиз миллион етти юз олтмиш минг) минг сўм маблағни ойма-ой тўлаш графиги асосида ажратилишини таъминласин.
- Туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Ҳайдарова тасдиқланган графикка асосан ҳар ойнинг 5-санасига қадар фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим этилган рўйхатлар асосида тўлов ведомостларини шакллантириб, туман ҳокимлиги ҳисобхонасига тақдим этсин.
- Туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар
бўлими бошлиғи Г.Ҳайдарова амалга оширилган ишлар бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши йиғишларида ҳисобот бериб борсин.
- Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига ўзлари сайланган ҳудудлардаги “Аёллар дафтари” га киритилган ва моддий ёрдам бериладиган хотин-қизларнинг рўйхатини адолатлилик ва холислик принциплари асосида шаклланишида фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатсин.
- Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)га “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар рўйхатини туман ҳокимлиги расмий
веб-сайтида эълон қилиш ва янгилаб бориш тавсия этилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Ҳайдарова зиммасига юклатилсин.
- Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Туман кенгаши раиси Х.Алимарданов
Онлайн:
aror_aellar_daftari_ryhatidagi_hotin_izlarga_mabla_azhratish.pdf
скачать dle 12.0